Фанлар академияси олимларининг компанияга ташрифи давомида Технологиялар трансфери офисини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Янги офис илмий ишланмаларни ғоядан тайёр технология ва ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи мувофиқлаштиради. Бунда илмий ғоя, технология, прототип, пилот синов, ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштириш босқичлари қамраб олинади.
Шунингдек, яримўтказгичлар, юқори тозаликдаги 5N–7N материаллар, гидрометаллургия, аккумулятор материаллари, сунъий интеллект ва рақамли эгизаклар йўналишларида махсус лабораториялар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ҳамкорлик доирасида саноатдаги амалий муаммоларни илмий тадқиқотларга йўналтириш ҳамда истиқболли ишланмаларни синовдан ўтказиш ва тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.