Олим Давлатов Русланбек Давлетовнинг ўрнига президент маслаҳатчиси бўлди

Олим Давлатов Русланбек Давлетовнинг ўрнига президент маслаҳатчиси бўлди

Шавкат Мирзиёев вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича янги маслаҳатчи тайинлади.

Русланбек Қуролтаевич Давлетов 2024 йил декабридан буён эгаллаб келган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов тайинланди.

Навоийшунос, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Олим Давлатов 2022 йил апрелидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаб келган. У бунга қадар Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондига раҳбарлик қилган.

Олим Давлатов Русланбек Давлетовнинг ўрнига президент маслаҳатчиси бўлди
Русланбек Давлетов. Адлия вазирлигининг архив сурати.

Русланбек Давлетов аввал президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. 2017−2022 йилларда эса Ўзбекистон адлия вазири лавозимида ишлаган. Унинг янги лавозими ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.