2026 йилнинг 6 ойи давомида 562 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 млрд сўм компенсация маблағлари тўлаб берилди.
Шундан:
электр энергияси учун – 51 427,8 млн сўм;
табиий газ учун – 40 702,3 млн сўм миқдорида компенсация тўланди.
Компенсация олиш бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг 1140 қисқа рақамли Колл-марказига мурожаат қилиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.