Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланиб, ҳибсга олинган 38 нафар фуқаро озод қилинди

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланиб, ҳибсга олинган 38 нафар фуқаро озод қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ Кенгаши раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари билан улар уйларига қайтарилди.

Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда гумон қилиниб ушланган 38 нафар фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси Халқ Кенгаши раисининг сўрови, депутатлик кафолатлари ҳамда шахсий дахлсизлик тамойили асосида улар уйларига қайтарилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати.

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланиб, ҳибсга олинган 38 нафар фуқаро озод қилинди
«Қўзғолонлар иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахслар содир этган жиноятидан пушаймонлиги, оила аъзолари берган ҳужжатларни ўрганганлиги, улар ёлғиз боқувчи эканлиги инобатга олиниб инсонпарварлик тамойили асосида бугун уларни яқинларига бағрига қайтаришга қарор қилинди», — дейилади хабарда.

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумонланиб, ҳибсга олинган 38 нафар фуқаро озод қилинди
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда гумон қилинган шахсларнинг 24 нафари ҳибсдан озод этилиб, Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.