Жамшид Фозилов ўзининг бир ўринбосари, ҳокимлик юрисконсульти ва яна бир нечта мансабдорлар билан жиноий тил бириктирган.
Бу билан у 2018-2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда умумий қиймати 60 млрд 512 млн бўлган жами 463,212 минг м.кв ер участкаларини жиноий гуруҳ аъзолари томонидан сохта маълумот ва ёзувлар киритиб тайёрланган далолатномаларга асосан ноқонуний ер ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш орқали талон-торож қилинишига сабабчи бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг жорий йил 20 октябрдаги ажримига кўра, ЖПКнинг 242-2-моддасига асосан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суднинг мазкур ажримига нисбатан Қарши шаҳар прокурори томонидан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига апелляция тартибида протест келтирилди. Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг якуний тўхтамидан кейин жиноят иши бўйича қўшимча равишда тегишли муносабат билдирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.