Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Амирсой курорт мажмуасида Қирғизистон етакчиси билан норасмий учрашув ўтказди.
Улар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.
Қирғизистон президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Қирғизистонда мамлакатларнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.