Республика Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу автомобиль раҳбар ўринбосарига бириктирилган бўлиб ҳодиса содир бўлган вақтда ҳайдовчи оила аъзоларидан бирининг соғлиги ёмонлиги туфайли автомобилни тез бошқарган ва бу ҳаракати билан бошқа автомобиль ҳаракатига ҳалақит берганлиги учун ўша вақтни ўзида узр сўраган, дейилади хабарда.
Aйни вақтда ЙҲХБ томонидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобил жарима майдончасига олиб кетилган.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти томонидан ушбу ҳолат бўйича ҳайдовчи билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.