Чимёндаги лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисига ҳам, хорижлик меҳмонларга ҳам очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришнинг ҳар хил турларини таклиф этадиган халқаро даражадаги умуммавсум мажмуаси ташкил этилади.
Ушбу йирик ташаббусдан кўзланган мақсад халқаро миқёсдаги умуммавсумий курорт, сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттракционлар ҳамда осма ёлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишдир.
Меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қуришни ташкил қилиш ер участкаларини турли лотларга бўлиш (тасдиқланган дизайн-коди билан) ва яқин келажакда қизиқиш билдирган инвесторларга сотиш учун «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида жойлаштириш орқали амалга ошириш кўзда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.