Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда

8 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.

«Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар жаноблари билан учрашув ўтказдик. Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда», — дейди вазир.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда
Вазир элчига «Ўзбекистон ва Туркия қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшгани учун» миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Олган Бекар 2021 йил 5 мартдан бери мазкур лавозимда ишлаб келаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.