Ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима, маъмурий қамоқ ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш тарзидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган.
МжТКнинг 131-моддаси транспорт воситаларини маст ҳолда бошқаришни, 136-моддаси транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлашини назарда тутади.
Шундан 31 351 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган.
Аввалроқ, ўтган йили жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки жиддий моддий зарар етказилишига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича 40 119 нафар шахсга нисбатан 39 270 та иш кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик. 26 063 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.