Ғайрат Насиров Божхона қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ғайрат Насиров Божхона қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Президентнинг 11 февралдаги қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Фархадович Насиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

У 2022 йил март ойидан буён «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи, унгача эса мазкур комплекс бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

2021 йил февраль ойидан Божхона қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Илхом Мухторов ишини божхона органларининг бошқа тузилмаларида давом эттиради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.