Ҳодиса 4 йил аввал содир бўлган. Аммо, мазкур фуқаролар энди жазоланди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шабнам” МФЙда яшовчи Ў. Я. ва Д. С. Ҳисорак қишлоғига яқин тоғ олди адирликда жайрани ноқонуний овлаган. Билдирилишича, ҳолат бундан 4 йил аввал содир бўлган.
Фуқаролар бу билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддаси ва “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 17, 27-моддалари талабларини бузган.
МЖтК кодексининг 90-моддаси прим 1 қисми ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига 3 миллион сўмдан жарима ва 1 миллион 800 минг сўмдан табиатга етказилган зарар белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.