Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди

Давлат раҳбари янги русумдаги ҳарбий техникалар билан танишиб, шартнома асосида хусусий секторни фаол жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев бугун, 21 февраль куни Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, у ердаги ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсаддаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар билан танишди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Инновацион технологиялар марказида 80 га яқин турдаги ҳарбий техника ва икки хил мақсадда фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Робототехника ва учувчисиз учиш аппаратлари бўйича стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда.

Ташриф чоғида президентга ҳарбий техниканинг янги намуналари, мудофаа соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалар ва режалар тақдим этилди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Давлат раҳбари булар соҳа ривожи йўлидаги дастлабки қадамлар эканини, мамлакатимиз мудофаа тизимининг рақобатбардошлигини ошириш борасидаги ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади. Ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, бунда инновацион технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Бундан ташқари, президент соҳага шартнома асосида хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш, ҳарбий ва икки хил мақсаддаги маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Янги иш ўринлари яратиш, мутахассислар тайёрлаш, янги техника турлари бўйича лабораториялар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Ўзбекистон мудофаа саноати корхоналари халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларда фаол иштирок этаётгани таъкидланди. Хусусан, жорий йилнинг 17-21 февраль кунлари Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган IDEX — 2025 кўргазмасида 100 дан ортиқ ҳарбий техника ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, жумладан, «Арслон 8×8» ва «Арслон 6×6» зирҳли транспортёрлари, шунингдек, «Тўфон» ўзиюрар гаубицаси намойиш этилди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Шавкат Мирзиёев мудофаа саноатини янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб, маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар қўйди.

Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото
Президентга Ўзбекистон ҳарбий маҳсулотларининг энг янги намуналари намойиш этилди — фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.