Олий суд Комил Алламжоновнинг атрофидаги 7 нафар фуқарони ҳибсга олиш ҳақидаги қарорни бекор қилди

Олий суд Комил Алламжоновнинг атрофидаги 7 нафар фуқарони ҳибсга олиш ҳақидаги қарорни бекор қилди

Фуқароларга нисбатан илгари чиқарилган маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги суд қарорлари ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида етарли далиллар мавжуд эмаслиги сабабли бекор қилинди.

Ўзбекистон Олий суди Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов атрофидаги 7 кишининг шикоятини тафтиш тартибида кўриб чиқди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ 7 нафар фуқаро Б.Ёқубов, С.Сидиқов, А.Қурбонмуродов, А.Ташов, А.Салимов, Ж.Турғунов ва Х.Зуфаров (қоровул, ҳайдовчи, ошпаз, хўжалик мудири ва бошқалар)га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айб эълон қилиниб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.

Суд қарорига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик фактини тасдиқловчи етарли далиллар мавжуд эмаслиги сабабли уларга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган. Иш юритиш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига (воқеа ёки ҳуқуқбузарлик таркибининг йўқлиги) асосан тугатилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик фактларини тасдиқловчи далилларни тўплаш бўйича зарур чоралар кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан ИИВга хусусий тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатларини тасдиқловчи далилларни тўплаш чоралари кўрилмаганлиги сабабли Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, ишни кўришда далилларнинг етарли эмаслигига эътибор қаратмаган судяларга нисбатан хусусий ажримлар Судялар малака ҳайъатига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 26 октябрь куни 7 нафар фуқаро суиқасд содир этилган куни Комил Алламжоновнинг атрофида бўлгани учун маъмурий жавобгарликка тортилганди. Судда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Даврон Саидов юқоридаги фуқароларнинг маъмурий қамоққа олиниши миллий қонунчиликка зид эканини таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.