«АҚШ давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан биргаликда телефон орқали самимий ва самарали суҳбат қурдик. Икки ва кўп томонлама алоқаларнинг муҳим мавзуларини муҳокама қилдик», — деб ёзди Саидов.
Вазирнинг сўзларига кўра, улар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни «барча соҳаларда истисносиз» кенгайтиришда яқин ҳамкорликни давом эттиришига келишиб олган.
«Ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам кўприклар барпо этиш, ҳар икки йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Марказий Осиё ва ундан ташқарида фаровон тараққиётни таъминлаш кун тартибимизнинг асосий қисмидан ўрин олди», — деди ТИВ раҳбари.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.