Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йилларда доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маъруза билан иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Йиғилишда Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035−2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг энг устувор масалалари бўйича расмий позицияси халқаро ҳамжамиятга етказилди. Ўзбекистоннинг кўп қиррали, глобал бошқарувни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш тарафдори эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик муҳимлиги ва Афғонистонни иқтисодий тиклашдан манфаатдор экани қайд этилди.

Мамлакат трансмиллий таҳдидларга, жумладан, гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланиши, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда БМТ билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш мақсадида ўрмонлар барпо этиш, сувни тежаш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Оролбўйида барқарор ривожланишни халқаро қўллаб-қувватлашни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Аъзо давлатлар 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг «Беш йил — 2030 йилгача: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусидаги давлат хизматлари форумига таклиф қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.