Нуробод ва Пахтачи туманларининг ҳокимлари ўзгарди

Нуробод ва Пахтачи туманларининг ҳокимлари ўзгарди

Самарқанд вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Махсуд Эркинович Буранов Нуробод тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар «Агробанк»нинг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Буранов янги лавозимда 2022 йилдан буён ишлаб келаётган Шерали Юлдашев ўрнини эгаллади.

Қаюм Норбекович Хушбақов эса Пахтачи тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳ раҳбари вазифасида ишлаган. Хушбақов мазкур лавозимда 2019 йилдан буён ишлаган Музаффар Ҳамдамов ўрнини эгаллади.

Аввалроқ Хуршид Назаров Самарқанднинг Жомбой туманига ҳоким бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.