Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Сирдарё туманига Азизбек Турдимуродов Махамматқул ўғли ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг Telegram саҳифасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Сирдарё туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов иштирок этган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Азизбек Турдимуродов Махамматқул ўғли номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Азизбек Турдимуродов 1994 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. 2019 йил Тошкент ахборот технологиялари университети, 2022 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.