Хуснитдин Сувонов шу кунга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Эркинжон Турдимов ўз нутқида туманда қатор соҳаларда қолоқликка йўл қўйилаётганлиги, хусусан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, экспорт борасида туман биринчи раҳбарининг ҳаракатлари етарли эмаслигини билдирди.
Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Комилжон Эрназаров Юлдашалиевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.