“Экологик патруль” гуруҳи томонидан видеотасвирдаги ҳолат ўрганилмоқда.
Давлат экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қўмита ва ИИВ ходимларидан иборат “Экологик патруль” гуруҳи томонидан видеотасвирда кўрсатилган ҳолат содир этилган манзил ва фуқароларнинг шахсини аниқлаш юзасидан ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қўмита МЖтК ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораси белгиланганлигини эслатиб ўтди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.