Агентлик расмий муносабат билдириб, чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмаслигини, фақат ижара асосида берилишини таъкидлади.
Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) талаблари Ер кодекси билан белгиланган ҳамда унинг 17-моддасига мувофиқ, чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин.
24-моддасига мувофиқ, уларга ер участкалари ижарага берилади.
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди, яъни чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди.
«Таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги ерларини ҳатто Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳам хусусийлаштириб ололмайди»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.