Одилжон Абдуқаҳҳоров яна «Ўзбекконцерт»га раҳбар бўлди

Одилжон Абдуқаҳҳоров яна «Ўзбекконцерт»га раҳбар бўлди

Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори этиб қайта тайинланди. Бу ҳақда 11 март куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари Анвар Тожибоев, Республика бахшичилик санъати маркази раҳбари Умиджон Норбоев, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори Фотиҳ Жалоловларга ижро интизоми ҳолати юзасидан ташкилотда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича вазифалар берилди.

Бунгача 2023 йил октябрь ойидан буён Санжар Эрданов директор вазифасини бажариб келаётганди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт»га 2017 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келаётганди ва 2020 йил 10 июнь куни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.