Қамоққа олинмаган гумонланувчилар тергов давомида мамлакатни тарк эта олмайди.

Қамоққа олинмаган гумонланувчилар тергов давомида мамлакатни тарк эта олмайди.

Айбланувчи ва гумон қилинувчиларнинг чиқиш ҳуқуқини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд органлари чеклаши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисида жиноят процессида мажбурлов чоралари институтини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Депутатларнинг таъкидлашича, кўпинча жиноят содир этган, лекин қамоққа олинмаган шахслар тергов, суриштирув ёки суддан бўйин товлаш мақсадида давлат чегарасидан ташқарига чиқиб кетади. Натижада жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган зарарни қоплаш имконияти камаяди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан айрим қонун ҳужжатларига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланмаган, бироқ улар мамлакатни узрли сабабларсиз тарк этиши мумкин деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган гумон қилинувчилар, айбланувчилар ёки судланувчиларнинг мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

Бундай ҳолда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд уларнинг чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиши мумкин.

«Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жабрланувчининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказилишининг олдини олишга хизмат қилади,» — дея таъкидлади депутатлар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.