9-синф ўқувчилари учун имтиҳонлар 1–6 май кунлари амалий шаклда ўтказиладиган «Жисмоний тарбия» фанидан бошланади. Шундан сўнг ёзма имтиҳонлар қуйидаги тартибда бўлиб ўтади: она тили ва адабиёт (ёки ўзбек тилидан бошқа тилларда таълим олувчилар учун давлат тили) — 1 июнь, математика — 4 июнь, Ўзбекистон тарихи — 8 июнь (ёзма ва оғзаки шаклда).
11-синф битирувчилари учун имтиҳонлар 2 июнь куни она тили ва адабиёт (ёки давлат тили) фанидан ёзма имтиҳон билан бошланади. Кейин математика (базавий ва чуқурлаштирилган даражалар) — 5 июнь, Ўзбекистон тарихи — 9 июнь куни бўлиб ўтади.
Шунингдек, 11-синф ўқувчилари учун танлов фанидан имтиҳон топшириш мажбурий ҳисобланади. Рўйхатга она тили ва адабиёт (қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман тиллари), шунингдек физика, кимё, биология, география, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда хорижий тиллар киради.
Танлов фанлари бўйича имтиҳонлар 12 ва 15 июнь кунлари ўтказилади. Кўпчилик фанлар ёзма шаклда топширилади, хорижий тиллар эса ёзма ва оғзаки тарзда баҳоланади.
Вазирликда таъкидланишича, мазкур жадвал мамлакат бўйлаб якуний аттестацияни шаффоф ва ягона тартибда ўтказишни таъминлашга қаратилган.
Шунингдек, аввалроқ таълим соҳасида рақамли хизматлар кенгайтирилиши маълум қилинган эди: 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб 1-синфга онлайн қабул тизими 135 та туман ва шаҳарни қамраб олади, уланган мактаблар сони эса 5 689 тага етади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.