«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбекистон металлургия комбинати» («Ўзметкомбинат») бошқарувининг собиқ раиси Дилшод Ахмедовни халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда Интерпол сайтидаги маълумотлар далолат бермоқда.

Унга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов эълон қилинган.

Аҳмедов (1972 йилда туғилган) «Ўзметкомбинат»га 2024 йилнинг октябрида раҳбарликка тайинланган, бироқ 2025 йилнинг августида лавозимидан озод этилган.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари, шунингдек, корхона бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» — Марказий Осиёдаги илк металлургия корхоналаридан бири бўлиб, навли прокат ва пўлат майдаловчи шарлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхона ҳисобланади.

«Ўзметкомбинат» 2025 йилни 117 млрд сўм фойда билан якунлади. Бу 2024 йилга (348,1 млрд сўм) нисбатан 66,4 фоизга камдир. 2023 йилда фойда 513,7 млрд сўмни ташкил этган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.