Турнирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 1000 нафардан зиёд спортчи иштирок этиб, кучли рақобат муҳитини яратди.
Ўзбекистон вакиллари 36 та олтин, 22 та кумуш ва 14 та бронза медалига сазовор бўлиб, мусобақада энг яхши натижалардан бирини намойиш этди.
Жамоавий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Таиланд жамоасига насиб этди, учинчи ўринни эса Вьетнам терма жамоаси қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.