Абдумажид Шермухамедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Абдумажид Шермухамедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Абдумажид Шермухамедов Мавлянович Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

У тайинловга қадар Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Мутасадди бу лавозимга 2021 йил июнь ойида тайинланган.

Полковник Шермухамедов туман ИИО ФМБ раҳбари лавозимига ўтгунча Тошкент шаҳри ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.