Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвага боради

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвага боради

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади. Буни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади.

Бу масала Ўзбекистон етакчисининг Россия Федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида кўриб чиқилган, дейди у.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясидаги нутқида Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан «Евроосиё» гуруҳининг баёнотини қўллаб-қувватлагани қайд этилди.

Тадбирларда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари президентлари — Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари 2023 ва 2024 йилларда 1941−1945 йиллардаги урушда қозонилган Ғалабанинг нишонланиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирларда ҳам қатнашган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.