Учрашув аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Федерация Кенгаши раиси Ўзбекистон етакчисига миннатдорлик билдириб, Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назорати бўйича фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Савдо-иқтисодий шериклик суръатини таъминлаш, саноат кооперацияси лойиҳалари ва гуманитар алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.