Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Зоир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан 2022 йил июлигача Президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган.
Низомиддинов тайинловга қадар Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.