Президент Парламентлараро иттифоқ бош котибини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Президент Парламентлараро иттифоқ бош котибини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Тақдирлаш 7 апрель куни Тошкентда давлат раҳбари, ПИ раҳбарлари Тулия Эксон ва Мартин Чунгонг ўртасидаги учрашувда бўлиб ўтди.

Президент фармонида таъкидланишича, мукофот Ўзбекистон ва ПИ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш, парламент дипломатияси ва минтақалараро муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди.

Президент Парламентлараро иттифоқ бош котибини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади
Шу кунларда Тошкентда Марказий Осиёда илк бор Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси бўлиб ўтмоқда. 181 та парламент ва 15 та минтақавий ассоциацияларни бирлаштирган ПИ 1889 йилда ташкил этилган дунёдаги биринчи кўп томонлама сиёсий ташкилотдир.

Ўзбекистон президенти форумдаги нутқида парламентларнинг вазифаси дунёни янада хавфсиз, жамиятларни эса янада фаровон қилиш эканини таъкидлади. У дунёдаги можароларни ҳал қилиш, иқлим ўзгариши, ижтимоий ҳимоя ва сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон ПИга 1992 йилда қўшилган, 2006 йилда иштирокини тўхтатган ва 2017 йилда иштирокини тиклаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.