Сирдарёдаги портлаш оқибатида қанча хонадонга зарар етгани маълум қилинди

Сирдарёдаги портлаш оқибатида қанча хонадонга зарар етгани маълум қилинди

Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалардаги қарийб 3800 турар ва нотурар жойлар қисман талофат кўрган.

Куни кеча Сирдарё вилоятида жойлашган Ҳарбий қисмдаги омборхонада портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят ҳокимлиги ушбу ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса оқибатида кўрилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар масъул вакиллари ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.

Ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилди. Ҳисоб-китобларга кўра 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етгани айтилди.

Кўрилган амалий чоралар натижасида кечанинг ўзида 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилган. Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.