«Томонлар ички процедураларни якунлаш жараёнида» — Ўзбекистон ТИВ Хитой билан визасиз режим ҳақида

«Томонлар ички процедураларни якунлаш жараёнида» — Ўзбекистон ТИВ Хитой билан визасиз режим ҳақида

Telegram`даги POLITIK Central Asia канали Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўлмайди, бу бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти, дея ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳозирда томонлар давлат ички процедураларини якунлаш жараёнида.

«Ундан кейин 30 кунлик визасиз режим амал қилади», — деди вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

Визасиз режим ҳақида


2024 йил 1 декабрь куни Ченду шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ҳамда Ван И Ўзбекистон фуқароларига 30 кун давомида Хитой Халқ Республикасига визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи келишувни имзолаганди.

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари 2023 йилнинг баҳорида президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида виза режимини соддалаштириш бўйича келишувларга эришган.

2021 йил март ойидан бошлаб Хитой фуқаролари Ўзбекистонга 10 кун муддатга визасиз киришлари мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.