Андижонда Умрага бормоқчи бўлган 74 киши салкам 1,5 млрд сўмга «ухлади»

Андижонда Умрага бормоқчи бўлган 74 киши салкам 1,5 млрд сўмга "ухлади"

Фуқаро Умра зиёратига олиб боришни ваъда қилиб, 74 кишининг пулларини ишлатиб юборган.

Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, фуқаро Ф.А. Хўжаобод туманидан “Умра — 2022” мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан жами 1,4 млрд сўм нақд пулларни олиб ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.