Унда Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини 2025 йил 29 апрель куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлисда «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги, «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги ва «Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги қонунлар муҳокама этиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини самарали ижро этишга доир қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги қонунлар ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган.
Сенаторлар томонидан тамаки ва никотин маҳсулотлари муомаласига оид талабларни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ҳақидаги қонун ҳам кўриб чиқилади.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш масаласини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илм-фан ютуқларини соҳага жорий этиш ва илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳам назарда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.