Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Аленка Суҳадолник Словениянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб
олди.
Вазир ушбу тайинлов мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш йўлида хизмат қилишига ишонч билдирди.
«Ҳамкорлигимизни янада ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Икки томонлама муносабатларнинг 2025 йилги кун тартиби бой ва жуда истиқболли. Турли соҳаларда алоқаларимизни мустаҳкамлаш бизнинг устувор вазифамиздир. Ўзбекистонга хуш келибсиз, элчи хоним!» — деб ёзди Саидов ўз Telegram каналида.