Ҳарбий хизматчилар гаровга олинганларни шартли равишда озод қилиш, ҳужумни қайтариш ва душманни яксон қилиш бўйича махсус ҳаракатлар намойиш этилди.
Ўқув машқларидан бири, яъни мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқуви ҳамда куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус тактик ўқувлар мамлакат шимолида ўтказилди.
Мажмуавий тактик ўқув чегара қўшинлари бўлинмаларининг жанговар навбатчиликни ўташ вақтида тўғридан-тўғри шартли террорчилар ҳужумини қайтариши бўйича амалий ҳаракатлар билан бошланди.
«Ўқувларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Aманбай Оринбаев, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, ҳарбий округлар вакиллари, ҳудуддаги куч тузилмалари мансабдорлари кузатиб борди», — дейилади хабарда.
Машғулотда шартли равишда темир йўл транспортида ҳамда кўп қаватли бинода гаровга олинганларни озод этиш, блокпостга қилинган ҳужумни ҳамкорликда қайтариш, мерганлар жуфтлиги ҳаракати ҳамда аҳоли яшаш пунктида шартли душманни яксон қилиш бўйича махсус ҳаракатлар намойиш этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.