Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Махмуд Шухратович Истамов адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Махмуд Истамов 1979 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

У меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган. 2004−2005-йилларда вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005−2006-йилларда вазирлик ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Истамов 2006−2017 йилларда Президент девонида қатор лавозимларда, 2017−2019 йилларда адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари, 2019−2021 йилларда Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, 2021−2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.