Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ходимлари ватандошлар ҳолидан мунтазам хабар олиб, амалий ёрдам кўрсатмоқда. Хусусан, 3 март куни дипломатлар La Villa Hotel ва OYYO Hotel меҳмонхоналарига ташриф буюриб, фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида янгиланган рўйхатларни шакллантирди.
Шунингдек, Элчихона ва «Ватандош» жамоат фонди вакиллари меҳмонхоналарда яшаётган эҳтиёжманд фуқароларга ифторлик тарқатди.
Ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва кейинги ҳаракатларни мувофиқлаштириш ишлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.