Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва мамлакатнинг турли инфратузилма объектларига берилган зарбалардан жиддий хавотир билдирилди.
Президент бундай салбий ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид эканини таъкидлади ва «ушбу синовли дамларда Ўзбекистон дўст Кувайт халқи билан бирдам эканини» қайд этди.
Томонлар тинчлик ва аҳоли осойишталигига жиддий таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.
Давлат раҳбари Кувайтда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Кувайт валиаҳд шаҳзодаси Ўзбекистон етакчисига ушбу оғир дамларда кўрсатилган дўстона қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун миннатдорлик изҳор этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.