Суҳбат, жумладан, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонин, Баҳрайн подшоҳи Ҳамад бин Исо Ол Халифа ва Иордания подшоҳи Абдулла II ибн aл-Ҳусайн билан амалга оширилди.
Давлат суверенитети, тинчлиги ва осойишталигига хавф солувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш минтақа давлатларининг умумий манфаатларига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси Қатарда бўлиб турган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ватанига қайтариш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда яратилган шароит учун амирга миннатдорлик билдирди.
«Мамлакат тинчлиги ва фуқаролар осойишталигига жиддий хавф соладиган, бегуноҳ инсонларнинг азият чекишига сабаб бўлаётган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, барча муаммоларни фақат дипломатик ва музокаралар йўли орқали ҳал этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди», — дейилади хабарда.
Президент бундай мураккаб ва синовли шароитда Баҳрайн раҳбарияти ва халқи билан бирдам ва ҳамжиҳат эканини изҳор этди. Ўз навбатида, подшоҳ ҳам синовли кунларда эътибор кўрсатиб, қилган телефон қўнғироғи, кўрсатган чин дўстлиги ва самимий қўллаб-қувватлови учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Мусулмон уммати учун бўлган Рамазон ойида мамлакатлар суверенитети, фуқаролар тинчлиги ҳамда осойишталигига хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, низо ва муаммоларни тинч ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлиги қайд этилди. Мамлакат етакчиси бундай синовли дамларда Иордания раҳбарияти ва халқи билан якдил ва бирдамлигини таъкидлади.
Подшоҳ синовли кунларда чин дўстлик, самимий қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик сўзлари учун президентга миннатдорлик изҳор этди. Яқин истиқболда Амманга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф юксак савияда ва сермаҳсул ўтишига қатъий ишонч билдирди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Кувайт валиаҳди ва БАА президенти билан телефон орқали гаплашганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.