2024 йил 6 ноябрда Бишкекда бўлиб ўтган ТДТ йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия томонидан имзоланган ҳужжат табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларда ҳамкорликни назарда тутади. Ёрдам зарарланган ТДТ давлатининг илтимосига биноан тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжат фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича тажриба алмашишни ҳам тартибга солади.
Сенаторларнинг таъкидлашича, шартноманинг ратификация қилиниши фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларнинг олдини олиш, прогнозлаш, мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш имконини беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.