Вилоят Экология бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Ўрганишлар давомида Юқори Чирчиқ туманининг “Миям кангли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ер майдонига номаълум шахслар томонидан парранда қолдиқлари ташлаб кетилганлиги кузатилди.
Парранда қолдиқларини белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида махсус техникалар ёрдамида чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарга утилизация қилиш учун юборилди.
Ҳозирда ушбу ҳудудга чиқиндиларни ташлаган шахсларни аниқлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.