У бу лавозимда 2022 йил февраль ойидан бери ишлаб келаётган эди. Бунгача Валиев Миллий статистика қўмитаси раисининг IT соҳаси бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Президент администрациясининг фармойиши билан қуйидагилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди:
Махмудов Баходир Бахтиярович — Хавфсизлик кенгашининг инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш шуъбаси мудири;
Шовқиддин Абдувалиевич Қаршиев Хавфсизлик кенгашининг Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишдан таъминлаш шуъбаси бош маслаҳатчиси.
Бу ўзгаришларга нима сабаб бўлганига ойдинлик киритилмади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.