Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб борди

Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни амалий ташриф билан Тожикистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси «Марказий Осиё — Россия» форматидаги иккинчи саммитда ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.