Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга «МО — Россия» ва МДҲ саммитлари мезбонлигида муваффақият тилади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга «МО — Россия» ва МДҲ саммитлари мезбонлигида муваффақият тилади

Душанбе шаҳрида 9 октябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Тожикистон президентини МДҲ раислиги самарали бўлгани билан табриклади ҳамда «Марказий Осиё — Россия» форматидаги бўлажак учрашув ва МДҲ саммити муваффақиятли ўтишини тилади.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани қайд этилди. Хусусан, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.

Томонлар ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинув ва сермаҳсул ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик асосий масалалар, шу жумладан, жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.