Мулоқотда Адуллатиф Рашид элчини табриклаб, унинг масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Аюбхон Юнусов 2024 йил 6 февраль куни Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси сифатида Ал-Кувайт шаҳрига борганди.
Кувайтга тайинланишидан олдин у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. 50 ёшли дипломат Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Ал-Азҳар университети (Миср), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Юнусов 2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай шаҳридаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.