Бундан аввал бир нечта электрон тўлов тизимлари мобиль иловалари орқали тўлов қилиш вақтинча чеклангани ва бу Солиқ қўмитасининг янги схемаси билан боғлиқлиги айтилганди.
Қайд этилишича, тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн-НКМга мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига 2022 йил март ойидан интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилган.
Ушбу мақсадда тўлов ташкилотлари билан тизимли ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар 12 маротаба учрашув ташкиллаштирилган.
Айтиш жоизки, ҳозирги кунда харидлар учун тўловларни аксарият ҳолларда P2P (картадан картага ўтказиш) қилиш кузатилмоқда.
“Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан харид чеклари сони 185 фоизга харид суммаси эса 176 фоизга ошди. Бу рақамларни яширин иқтисодиётни соядан чиқариш натижалари деб қайд этиш мумкин”, дейилади муносабатда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.