Париж Олимпиадасида бокс спорт турида қайси вазн тоифалари бўйича медаллар ўйналиши эълон қилинди

Париж Олимпиадасида бокс спорт турида қайси вазн тоифалари бўйича медаллар ўйналиши эълон қилинди

IBA маълумотига кўра, Париждаги Олимпия ўйинларида қуйидаги вазн тоифаларида медаллар учун кураш бўлади.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда вазн биттага камайган. Аёллар ўртасидаги беллашувлар учун эса битта вазн қўшилган.

Эркаклар: — 51 кг, — 57 кг, — 63,5 кг, — 71 кг, — 80 кг, — 92 кг, +92 кг.

Аёллар: — 50 кг, — 54 кг, — 57 кг, — 60 кг, — 66 кг, — 75 кг.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасида эркаклар 8 та, аёллар эса 5 та вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боришганди.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.