Давлат статистика қўмитаси уй-жойларни ижарага бериш нархлари йил давомида қанчалик ўзгаргани ҳақида маълумот берди.
Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 фоиз қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 фоиз билан Хоразм вилоятида кузатилган.
Шунингдек, уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 фоизга ошгани кузатилган.
Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 фоизга ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.